Венгрия Украинага ёрдам бериш учун Европа Иттифоқининг 18 миллиардини блоклади

Венгрия ҳукумати Украинага 18 миллиард евролик ёрдам пакетини тайёрлаш учун зарур бўлган ўзгаришларни қўллаб-қувватламаслигини айтди.

Расмий Будапешт Европа Иттифоқи молия вазирликлари раҳбарларига Украинага 2023-йилда 18 миллиард евро миқдорида ёрдам пакетини тайёрлаш учун зарур ўзгаришларни қўллаб-қувватламаслигини айтди.

Европа комиссияси шу чоршанба куни Украинага барқарорроқ асосда имтиёзли кредитлар беришни таклиф қилади. Бироқ, 18 миллиард евролик ёрдам пакети билан ташаббус Европа Иттифоқи бюджетида қўшимча жойдан фойдаланишни назарда тутади.

Венгрия молия вазири Михай Варга ҳамкасбларига бундай вариантни қўллаб-қувватламаслигини айтди. Ушбу пакетни қабул қилиш Европа Иттифоқининг 27 ҳукуматининг бир овоздан қўллаб-қувватланиши билан мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия ташқи ишлар вазири Питер Сийярто ҳам аввалроқ Будапешт Украинага узоқ муддатли молиявий ёрдам кўрсатиш режасини қўллаб-қувватламаслигини айтган эди.