Ўзбекистонда экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг ярмидан кўпи хомашё – эксперт

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Ўзбекистонда иқтисодиётнинг хомашёга боғлиқлиги ва бу иқтисодий ўсишга салбий тасъир кўрсатиши ҳақида маълумот беради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг мониторинг натижаларига кўра, Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан товарлар экспорти ҳажми 38,1%га ошган. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши Андижон (50,2%га), Самарқанд (59,7%га), Сирдарё (43,7%га), Жиззах (54,4%га), Фарғона (38,5%га) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (54,1%га) ва Қорақалпоғистон Республикасида (19,4%га) таъминланди.

ИТИМ эксперти Шоҳрух Бобожоновнинг айтишича, экспорт йуриқномалари халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик зарурлигини кўрсатади. Демак, Ўзбекистон экспорти суръатларининг ўсиши давлатнинг ташқи савдо интеграциясидаги иштироки даражасини кўрсатади.

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда саноат товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга йуналтирилган тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги усуллари бошланди.

Аммо шунга қарамай, ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг товар экспортининг ярмидан кўпи (хизмат кўрсатишдан ташқари) хомашё (олтин, табиий газ, рангли металлар, пахта толаси ва бошқалар) ни ташкил этади, бу эса иқтисодиётнинг хомашёга қарамлигини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деди ИТИМ таҳлилчиси.