Украина президенти Владимир Зеленский Олий Раданинг 7-сессиясида Украина Қуролли кучлари сафларида ҳарбий хизматчилар сонини оширишни назарда тутувчи давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Ушбу фармонда қуйидагилар назарда тутилган: барча ҳарбий хизматчиларнинг пул нафақасини энг кам иш ҳақининг уч бараваридан кам бўлмаган даражада ошириш; Украинанинг профессионал армия асосларига ўтиши, шартномалар муддатини кўпайтириш, ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш концепцияси, офицерларнинг мартаба ошириш тизими. Шунингдек, келгуси уч йил ичида Украина Қуролли кучлари сонини 100 минг кишига ошириш ва Украина Қуролли кучларининг қўшимча 20 та бригадасини яратиш режалаштирилган”, — деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, фармон Украинанинг профессионал армияга ўтишини белгилайди.
«Бу фармон уруш яқинда бўлгани учун эмас. Бу фармон тинчлик яқин орада давом этиши учун. Мен бу фармонни имзолаганимдан хурсандман», — деди Украина президенти.