Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” эртадан кейинги ҳафтанинг душанба кунига қадар мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ушбу даврда кутилаётган ёмғир туфайли сел ва сел оқими хавфи сақланиб қолиши ҳақида тезкор маълумот эълон қилди.

Хусусан, метеорологлар 23-27 июн кунлари қуйидаги ҳудудлар аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт бўлишни сўрайди:

  • Қашқадарё вилоятида: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамашин, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилоятида: Сариёсиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрча, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилоятида: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттагурғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон вилоятларида;
  • Навоий вилоятида: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Қанимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилоятида: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф-Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятида: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон вилоятларида;
  • Фарғона вилоятида: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ вилоятларида;
  • Андижон вилоятида: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.