Жаҳон банки Украинага 723 миллион доллар ажратди

Жаҳон банки Украинага 723 миллион доллар ажратди, шунингдек, 3 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда.

Банк маълумотларига кўра, банк директорлар кенгаши Швеция ва Нидерландиядан ажратилган бадаллардан қўшимча 350 миллион доллар ва 139 миллион доллар ажратишга қарор қилган.

Япония Украинага 100 миллион доллар ажратди, Буюк Британия, Латвия, Дания, Литва ва Исландия яна 134 миллион доллар грант маблағларини киритмоқда.

Умуман олганда, Украина иқтисодиёти Жаҳон банкидан 723 миллион доллар олади.

Шу билан бирга Жаҳон банки Украинага 3 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Қўшимча ресурсларни украиналик қочқинларга бошпана берган давлатлар олади.