Женевада АҚШ ва Россия ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди якунланди

Женевада Россия ва АҚШ делегациялари ўртасида хавфсизлик бўйича бир қатор музокараларнинг биринчи раунди якунланди.

9-январ, якшанба куни АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигида музокаралар бўлиб ўтди. Россия делегатсиясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бошчилик қилди.

«Ажойиб. Суҳбат оғир, аммо ишчан руҳда бўлди. Ўйлайманки, эртага вақтимизни беҳуда ўтказмаймиз», — деди ташқи ишлар вазири ўринбосари суҳбат якунида.

Ма’лумки, музокаралар мавзуси Европадаги хавфсизлик масалалари бўлган. Рябков ҳамкасби билан икки соатдан ортиқ суҳбатлашди. Улар АҚШнинг Қуролсизланиш бўйича конференциядаги доимий вакили қароргоҳида учрашди.

Маълумки, Россия бир неча ойдан бери намойишкорона равишда қўшинларини Украина чегараларига тортиб келмоқда, ўз хавфсизлиги кафолатларини талаб қилмоқда. Ва у уларни АҚШнинг Шарқий Европадаги ҳарбий арсенални қисқартириш ҳақидаги қонуний ваъдасида кўради. Россия НАТОдан шарққа кенгаймасликни талаб қилди ва бу доирада Украинани алоҳида эслади. Уни Иттифоқ сафига қабул қилмасликни талаб қилди.