Жилл Байден Путинга урушни тугатишни сўрамоқда

Жилл Байден CNN веб-ресурсидаги муаллифлик рукнида Россия Федерацияси президентига мурожаатни жойлаштирди.

Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.

У Словакия ва Руминиядаги украиналик қочқинлар ва Ужгороддаги кўчирилганлар билан мулоқот таассуротлари билан ўртоқлашди, шунингдек, Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская билан учрашуви ҳақида гапирди.

«Уруш кетаётган зонани ўзгармасдан тарк этиб бўлмайди. Ғамни кўз билан кўришнинг ҳожати йўқ, чунки сиз уни қалбингиз билан ҳис қиласиз. Қайғу – бу юзни парда каби қоплайдиган нарса», деди АҚШнинг биринчи хоними ўзи учратган украиналик оналарни тасвирлаб.

«Жаноб Путин, илтимос, бу бемаъни ва шафқатсиз урушни тўхтатинг», деб ёзди Байден охирида.