Жонсон ва БМТ Бош котиби Украинани муҳокама қилди

Буюк Британия бош вазири Бориш Жонсон ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 24-апрел, якшанба куни музокара ўтказди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари девонида маълум қилинди.

Суҳбат мавзуси Украинада Россия томонидан бошланган уруш бўлди. Шундай қилиб, Жонсон Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украинадаги ҳаракатларини Украина халқи учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган «сохта ва очиқ агрессия» деб атади.

Томонлар Мариупол ва Херсон каби рус қўшинлари томонидан қамал қилинган ҳудудлардаги ҳужумлардан умумий хавотир билдирдилар, шунингдек, ўт очишни тўхтатишни таъминлаш, гуманитар саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш ва тинч аҳолининг чиқиб кетишига имкон бериш зарурлигини муҳокама қилдилар.

«Бош вазир Украина билан глобал бирдамлик муҳимлигини аниқ айтди, айни пайтда Буюк Британия Украинани мудофаасида қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда», — дея хулоса қилди матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Гутерриш 26 апрел куни Москвага ташриф буюради ва у ерда Путин билан учрашади. Икки кундан кейин у Киевга ташриф буюради.