Хитой, Ташқи ишлар вазирлиги, шериклик, элчи, ҳамкорлик, АҚШ

 

АҚШ ва Хитой дипломатлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ ва Хитой элчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида томонларнинг мамлакатлар ўртасидаги келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги алоҳида таъкидланган.

4 январ ва ҳақида. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Девид Ханик билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида томонлар 2022-йил декабр ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёр экани алоҳида таъкидланди.

Икки томонлама даражада ва C5+1 формати доирасида режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, 4 январ куни Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни турли соҳаларда, жумладан, ХХР Раиси и Цзиньпиннинг 2022-йил сентабр ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. БМТ, Шҳт ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.