АҚШ давлат котиби Арманистон ва Озарбайжонни сулҳга риоя қилишга чақирмоқда

Вашингтон тинч йул билан ҳал қилиш бўйича ўз позициясига содиқ қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео айтиб ўтди.

У Озарбайжон ва Арманистонни Москвада Тоғли Қорабоғ можароси зонасида эришилган сулҳ битимларига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда у сешанба куни ўзининг Twiiter саҳифасида ёзган.

«Қўшма Штатлар Озарбайжон ва Арманистонни сулҳ битими бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва Ганжа ва Степанакерт каби турар-жойларга зарбаларни тўхтатишга чақиради. Биз одам ҳалок бўлганидан афсусдамиз ва тинч йул билан келишув позициясига содиқ қолишда давом этамиз», дейилади баёнотда.

9-10 октябр кунлари Москвада бўлиб ўтган Озарбайжон, Арманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида ўтказилган маслаҳатлашувлар давомида маҳбуслар ва ўликларнинг жасадларини алмашиш учун инсонпарварлик мақсадида 10 октябр куни маҳаллий вақт билан пешин вақтида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди. Бироқ, бундан кейин томонлар бир-бирларини уни бузганликда айблай бошладилар.