АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинида қатор портлашлар юз берди

Ироқда, мамлакат шимоли-ғарбидаги Эрбилга бир неча ракета учирилди. Ракеталар АҚШ консуллиги яқинига келиб тушди.

Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.

Эрбиль губернатори Омед Хошнавнинг сўзларига кўра, ҳудудга бир нечта ракета тушган. Унинг таъкидлашича, нишон Америка консуллиги ёки шаҳардаги аеропортми, ҳозирча маълум эмас.

Ироқ ахборот агентлиги (INA) маълумотларига кўра, ҳужум пайтида 5 та портлаш овози эшитилган.

Ижтимоий тармоқларда ҳудуддаги воқеа акс этган видеолар тарқалмоқда.

NOW — Multiple long-range ballistic missiles fired at US consulate in Erbil, Iraq, Sky News Arabia reports.pic.twitter.com/N5VlVlkIJl

— Disclose.tv (@disclosetv) March 12, 2022

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ .

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ракета ҳужуми ўтган ҳафта Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Суриядаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) икки эронлик зобити ўлдирилгани учун ўч бўлиши мумкин.