Чехия Россия жиноятини Украина халқининг геноциди деб тан олди

Чехия Россия армиясининг ҳарбий ҳаракатларини Украина халқининг геноциди деб тан олди.

Бу ҳақда Украинанинг Чехиядаги елчиси Евгений Перебийнис маълум қилди.

«Чехия Сенати ҳозиргина Россия армиясининг Украинада содир этаётган жиноятларини Украина халқининг геноциди деб тан олди. Қабул қилинган резолюцияда Чехиянинг Украинани қурол-яроқ билан таъминлашда давом этиши ва Украинанинг Европа Иттифоқи аъзолигига номзод бўлишини қўллаб-қувватлаш ҳам мавжуд.» деб айтди.

Чех сенаторлари Россия Украинада халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро конвенцияларни қўпол равишда бузаётганини айтди.

Бундан ташқари, Чехия парламентининг юқори палатаси Россиянинг Бородянка, Буча, Ирпин ва Мариупол шаҳарларида БМТ, ЙХҲТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ҳужжатлаштирилган, аҳолига қарши террор, оммавий қатллар, депортация қилинганюз минглаб одамлар, кўплаб ҳарбий жиноятларини қоралади..

Сенат, шунингдек, Россия томонидан мунтазам ва кенг миқёсда содир этилаётган инсониятга қарши этник сабабларга кўра жиноятларни қоралаб, улар Украина халқига қарши геноциднинг кўриниши эканини айтди.

Чехия парламентарийлари Россия Федерациясидан ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишни ҳамда мамлакат ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини, шунингдек, гуманитар қонунларни ҳурмат қилишни ва гуманитар коридорларни чекламасликни талаб қилмоқда.