Гулистонда қиз боласини сотмоқчи бўлди

Гулистонда 26 ёшли она қизини 15 минг долларга сотмоқчи бўлди.

Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, унда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган Ховос туманида туғилган 26 ёшли фуқаро жиноят устида қўлга олинди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Битим давомида у ашёвий далил билан қўлга олинди — кимёвий ишлов берилган 15 минг доллар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.