Молдовада Z ва V учун жарима солинади

Молдова Россия қўшинлари Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётлар чоғида қўллайдиган Георгий лентаси, шунингдек, Z ва V белгиларини тақиқлади.

7-апрел, пайшанба куни, деб хабар беради NewsMaker.

Қайд этилишича, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар мамлакат парламенти томонидан маъқулланган.

«Молдовада ҳарбий тажовуз, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларни тарғиб қилувчи рамз ва атрибутлар тақиқланган», – дея изоҳ берди Ҳаракат ва бирдамлик партияси вакиллари тақиқни.

Шунингдек, депутатлар Жиноят кодексига тақиқланган рамзларни ишлаб чиқарган, намойиш этган ёки тарқатган жисмоний ва юридик шахслар жаримага тортиладиган ўзгартишларга ҳам овоз беришди.

Жисмоний шахслар 9000 лей ($490)гача жарима ёки 60 соатгача жамоат ишлари, юридик шахслар эса 18000 лей (980 доллар) миқдорида жаримага тортилади.