Украина мадҳияси ҳар куни Финляндия ва Россия чегараси яқинида янграйди

Финляндиянинг Россия чегарасига яқин жойлашган Лаппеенранта шаҳрида расмийлар ҳар оқшом Украина мадҳиясини ижро этишга қарор қилишди.

Бу ҳақда 4-август, пайшанба куни Украина Давлат чегара хизматида маълум қилинди.

Белгиланганидек, мадҳия ҳар куни соат 19:30 да янграйди. Бундан ташқари, шаҳар мерияси олдидаги ва портдаги байроқ устунига Украина байроғи ўрнатилади.

Шаҳар мери Киммо Жарви шу йўл билан у Украина ва украиналикларни қўллаб-қувватлашини намойиш қилмоқчи эканлигини айтди.

Давлат чегара хизматининг таъкидлашича, Лаппеенранта россияликларнинг харид қилиш учун севимли шаҳри бўлиб, улар у ерга тез-тез боришади.