Украинадаги уруш туфайли Россия қурол экспорти тўхтади

Украинадаги жангларда Россиянинг ҳарбий техникадаги катта йўқотишлари аллақачон Африкага рус қуролларини етказиб беришнинг сезиларли даражада секинлашишига олиб келмоқда ва Москвани жиддий даромад манбаидан маҳрум қилмоқда.

Бу ҳақда Фореигҳ Foreigh Policy Пентагон ва АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Гап, биринчи навбатда, Ми-17 ва Ми-35 вертолётлари ва ҳар хил турдаги танкларни етказиб беришни қисқартириш ҳақида кетмоқда. Бу Хитой ва АҚШдан қурол етказиб бериш билан алмаштирилишига олиб келиши мумкин.

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоб-китобларига кўра, Россия дунёдаги қурол-яроғ савдосининг қарийб бешдан бир қисми ва Африкага экспорт қилинадиган асосий қуролнинг деярли ярми Россия ҳиссасига тўғри келади. У асосан Жазоир, Миср, Судан ва Анголага турли исёнчи гуруҳларга қарши кураш учун қурол етказиб беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Африка мамлакатлари расмийлари Украинада кенг қўлланиладиган совет давридаги тизимлар учун эҳтиёт қисмларни олишдан тобора кўпроқ ташвишланмоқда.

«Улар (руслар – таҳр.) Украинада жиҳозларини йўқотаётгани сабабли ускуналар етказиб беришда ҳақиқий муаммоларга дуч келишларини кутамиз», — деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан АҚШ разведка хизмати ходими.

Пентагон, шунингдек, АҚШ ва Ғарб санкциялари Кремлнинг ракеталар ва бошқа аниқ бошқариладиган ўқ-дориларни яратишда фойдаланиладиган бошқарув тизимлари ва микрочиплар каби мураккаб қисмларни қайта захиралаш қобилиятига путур етказганлиги сабабли Россиянинг мудофаа саноати базасига жиддий таъсир кўрсатади.