Ўзгидромет келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумотларини маълум қилди

«Ўзгидромет» келгуси ҳафта бошидаги ўзбекистонликлар учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 30-январда 8-13° илиқ, 31-январда 5-10° илиқ, 1-февралда 3-8° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

30-январда бироз булутли, ёғингарчиликсиз, 31-январдан 1-февралгача жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 31-январь — 1-февралда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-январда кечаси 0-5° совуқ, 31-январь 1-февралда 2° совуқдан 3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ўзгариб турадиган булутли, 30-31-январда ёғингарчиликсиз, 1-февралда жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 31-январь — 1-февралда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 30-январда 0-5° илиқ, 31-январда 3°-2° илиқ, 1-февралда 1°-4° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

30-январда бироз булутли, ёғингарчиликсиз, 31-январдан 1-февралгача жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 31-январь — 1-февралда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-январда кечаси 0-5° илиқ, 31-январ 1-февралда 0-5° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 30-январда 3-8° совуқ, 31-январ-февралда 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнларида

30 январь куни бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. 31-январ 1-февралда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 1-февралда кучли ёғиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади, 31-январь — 1-февралда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.