16 ёшдан бошлаб ҳуқуқлар — бундай мурожаат «Менинг фикрим» порталида пайдо бўлди

«Менинг фикрим» порталида петитсия рўйхатдан ўтказилди, унинг муаллифи Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ёш чекловларини пасайтириш зарур деб ҳисоблайди. Уларни чиқаришни 16 ёшдан бошлаш таклиф этилади.

Таклиф ташаббускори буни аксарият хорижий давлатларда ҳуқуқлар шу ёшдан бошлаб берилиши билан асослайди.

Бундан ташқари, ҳуқуқларга эга бўлиш, дея қайд этади мурожаатнома муаллифи, ўрта мактаб ўқувчилари учун ишга жойлашиш муаммосини асосан ҳал қилади, бу эса ўз навбатида ёшлар ўртасида жиноятчилик даражасини пасайтиришда ижобий рол ўйнайди.

Материал тайёрлангунига қадар петитсия 250 га яқин овозга эга бўлди.

Маълумот учун! Депутатлар камида 10 минг овоз олган аризаларни кўриб чиқадилар.

Муҳим! Ички ишлар органларининг статистик маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган ҳайдовчилар барча йул-транспорт ҳодисаларининг 50% дан ортиғини содир этган.