2021 йил 1-январ учун об-ҳаво маълумоти

Ўзгидромет тоғли ҳудудларда қор кўчкиси билан боғлиқ вазият 2021 йил 4 январгача сақланиб қолиши тўғрисида огоҳлантирди.

Янги йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол 7-12 м/с. Ҳарорат 0-5° C, баъзи жойларда 2° C гача.

Тошкентда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол 3-8 м/с. Ҳарорат 0-2° С.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчкиси хавфли. Шарқий шамол 7-12 м/с. Ҳарорат 2° совуқ -3° илиқ.