2021-йилда Ўзбекистон коррупсия туфайли 110 миллион доллардан кўпроқ зарар кўрди.

2021-йилда Ўзбекистонда коррупсия билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 282 миллиард сўм (тахминан 118 миллион АҚШ доллари) миқдорида зарар етказилди. Етказилган зарарнинг 887 миллиард сўми ёки 69,1% қопланди.

Бу ҳақда 10-март куни бўлиб ўтган Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик кенгашининг 2021-йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида айтилди.

“2021-йилда 5483 нафар шахсга нисбатан жами 3769 та коррупция иши судларга юборилган. 2020-йилга нисбатан судга юборилган жиноят ишлари сони 2621 тага, жиноий жавобгарликка тортилганлар сони 3760 тага ёки 218% га ошган.

Агар 2020-йилда коррупсияга оид жиноятлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига 500 миллиард 102 миллион сўмлик зарар етказилган бўлса, шундан 355 миллиард сўми ёки 71,0% ундирилган бўлса, 2021-йилда етказилган моддий зарар миқдори 1 триллион 282 миллиард сўмни ташкил этди, шундан 887 миллиард сўми ёки 69,1% ундирилди”, — дейилади агентликнинг йиллик ҳисоботида.

Шунингдек, Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021-йилда қурилиш соҳасида 59 та қурилиш объектида жами 461,3 млрд. Аниқланган коррупция фактлари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш натижалари бўйича 49 та жиноят ва 24 та маъмурий иш қўзғатилди.