2022-йил июл ойида Ўзбекистонга 540 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Давлат статистика қўмитаси июл ойида Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани ва қайси давлатдан энг кўп меҳмон келгани ҳақида маълумот берди.

2022-йил июл ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 540,7 минг нафар чет эл фуқароси келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 359,8 минг кишига ёки 3 баробарга ошган.

Ўзбекистонга туристик мақсадларда энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар фуқаролари:

Қозоғистон – 181,8 минг киши;
Тожикистон — 143,4 минг киши;
Қирғизистон — 126,3 минг киши;
Россия – 61,6 минг киши;
Туркия – 6,8 минг киши;
Корея – 2,2 минг киши;
Германия – 1,5 минг киши;
АҚШ – 1,3 минг киши;
Исроил – 1,2 минг киши;
Ҳиндистон – 1,1 минг киши;
Буюк Британия – 1 минг киши;
Беларусия – 0,9 минг киши;
Франция – 0,8 минг киши;
Италия – 0,7 минг киши;
Испания – 0,4 минг киши