2022-йил сентабр ойида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилари учун ишончномаларни онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин бўлади.

Президентнинг «транспорт воситаларини бошқариш ва чизиқли такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йил 1-сентабрдан бошлаб ягона портал орқали электрон шаклда интерактив давлат хизматлари жорий этилмоқда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига ишончномалар бериш тизими жорий этилди.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи учун електрон шаклда берилган нотариал тасдиқланган ишончнома талаб қилинмайди.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божи (ЭКИХнинг уч баравари миқдори – 900 минг сўм)га нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  • бир ойгача — 10 фоиз (90 минг сўм);
  • олти ойгача — 50 фоиз (450 минг сўм);

  • уч йилгача — 100 фоиз (900 минг сўм).

Электрон ишончноманинг мавжудлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимлари томонидан мобил қурилмалар ёрдамида текширилади.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига электрон шаклда расмийлаштирилмаган ишончномаларга келсак, нотариал тасдиқлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.