2022-йилда ис газидан заҳарланиш оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик вафот этган

2022 йилда углерод оксиди билан заҳарланиш қурбонлари ва вафот этганлар сони қарийб 200 кишини ташкил этди.

Бу ҳақда ФВВ маълумотларига таяниб, ИИВ хабар берди.

Уларга кўра, 2022-йил бошидан буён мамлакатда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган.

Оқибатда 50 нафар фуқаро тан жароҳати олди, 146 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишлари сўралган:

  • – ностандарт ёки сертификатланмаган иситгичлар ва печлардан фойдаланмасликга;
  • – иситиш печларининг дудбўронлари тоза ва хизмат кўрсатишга яроқли бўлишини таъминлаш керак;
  • – газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини, шунингдек суюлтирилган углеводород гази бўлган баллонларни дам олиш ва умумий фойдаланиш жойларига ўтказманг;
  • – табиий газ плиталарини хонани иситиш ва кийимларни қуритиш учун ишлатманг.