Ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикасида балиқ етиштириш бўйича умумий қиймати 1,1 триллион сўмлик 289 та янги лойиҳа ишга туширилди.
АCCАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзбекбалиқсаноати” уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Россия, Хитой, Венгрия ва бошқа хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар туфайли соҳада 3 минг 250 янги иш ўрни яратилди.
Уюшма томонидан соҳани барча соҳаларда ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, замонавий интенсив кичик сув ҳавзалари ва қафас хўжаликлари технологияси, ёпиқ сув айланиш тизими жорий этилди. Қатор корхоналар ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди.
Шунингдек, республикада қуввати 4,4 минг тонна бўлган 7 та қайта ишлаш мажмуаси ва 63,5 минг тонна юмшоқ озуқа ишлаб чиқарувчи 5 та цех ишга туширилди.