23 дан 27 январгача бўлган об-ҳаво маълумоти

23-27-январь кунлари Ўзбекистон Республикасида совуқ ҳаво массасининг таъсири давом этади.

Бу ҳақда 23-январь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 23 январдан 27 январга қадар Ўзбекистонда совуқ ҳаво массаси таъсири давом этади, ҳаво ҳарорати кечаси 5 дан 18 даражагача пасаяди.

Шу муносабат билан Абдулла Арипов жойларда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича штаблар фаолиятини давом эттириш бўйича топшириқлар берди.

Аввалроқ синоптиклар совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтаси охиригача давом етишини маълум қилинганди. Республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25-январь куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совўқ бўлади.