4 миллион одам аллақачон Украинани тарк этган — БМТ

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери тўрт миллион киши мамлакатни тарк этган.

Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.

Россия ҳужуми бошланганидан беш ҳафта ўтиб, ҳозир Украинадан 4 миллион қочқин бор”, — деб ёзди у Twitter’да.

Гранди Украинага етиб келганини қўшимча қилди. Лвовда у расмийлар, БМТ вакиллари ва бошқа ҳамкорлар билан «ушбу маъносиз уруш натижасида жабрланган ва кўчирилган одамларга ёрдамни қандай оширишни» муҳокама қилишни режалаштирмоқда.