400 мингдан ортиқ украиналиклар жанговар ҳаракатлар туфайли Германияга жўнаб кетган

400 мингдан ортиқ украиналиклар жанговар ҳаракатлар туфайли Германияга жўнаб кетган.

Бу ҳақда 3 май куни мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Уруш туфайли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар орасида аёллар, болалар ва қариялар кўпчиликни ташкил қилади.

Қайд этилишича, федерал политсия 400 632 нафар украиналикни рўйхатга олган, уларнинг аксарияти аёллар, болалар ва қариялардир.
Германиядаги таълим муассасаларига қабул қилинган украиналик болалар сони қарийб 92 минг нафарга етди.