9-май куни Ўзбекистонда байрамона салют билан нишонланади

sans-serif;">Пойтахт ҳокимлиги 9-май шарафига байрамона салют берилишини маълум қилди. Маълум қилинишича, у 9 май куни маҳаллий вақт билан соат 21: 00да бўлиб ўтади.

sans-serif;">Байрамона оташинлар уруш қатнашчиларига ҳурмат белгиси сифатида ўтказилади. Аввалроқ мамлакат раҳбари уруш қатнашчилари соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар тўғрисида ҳужжатни имзолаган эди.

Бундан ташқари, бу йил фахрийларга ҳар бирига 12 миллион сўмдан берилади.

Малумот учун! Ғалаба куни — 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Қизил Армия ва Совет халқининг фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабаси. 1945 йил 8 майда СССР Олий Кенгаши Раёсатининг Фармони билан ташкил этилган ва ҳар йили 9 майда нишонланади.