АҚШ Украинага 12 мингдан ортиқ танкга қарши тизимлар ва юзлаб дронларни ажратди.

Оқ уй иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан Украина ҳарбийларига Россия Федерациясига қарши урушда ёрдам берадиган қўшимча қурол тизимларини тақдим этишда давом этмоқда.

АҚШ ҳукумати Украинага 12 000 дан ортиқ танкга қарши тизимлар ва юзлаб дронларни тақдим этди. Ҳарбий ёрдамлар рўйхати 6 апрел куни Пентагон сайтида эълон қилинган.

АҚШнинг Украинага берган хавфсизлик ёрдами қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 1400 дан ортиқ Stinger зенит тизимлари;
  • 5000 дан ортиқ Javelin танкга қарши тизимлари;
  • 7000 дан ортиқ бошқа танкга қарши тизимлар;
  • юзлаб Switchblade тактик учувчисиз ҳаво аппаратлари;
  • 7000 дан ортиқ ўқотар қуроллар;
  • 50 000 000 дан ортиқ патронлар;
  • 45 000 тўплам зирҳ ва дубулғалар;лазерли йўл-йўриқли ракета тизимлари;
  • Puma учувчисиз ҳаво тизимлари;
  • артиллерияга қарши ва учувчисиз ҳаво тизимларини кузатиш учун тўртта радарлар;
  • тўртта миномётга қарши радар тизими;
  • зирҳли юқори ҳаракатчан кўп мақсадли ғилдиракли транспорт воситалари;
  • тунги кўриш асбоблари, термал тасвирлаш тизимлари ва оптика;
  • тактик хавфсиз алоқа тизимлари;
  • сунъий йўлдош тасвирларини олиш учун тижорат хизматлари;
  • портловчи нарсаларни йўқ қилиш учун ҳимоя воситалари;
  • тиббий буюмлар, шу жумладан биринчи ёрдам тўпламлари.

Пентагон маълумотларига кўра, март ойида тасдиқланган иккита ёрдам пакетидаги танкга қарши ва ҳаво ҳужумига қарши тизимлар аллақачон Украинага етказилган.

Қайд этилишича, АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбуриятларининг умумий миқдори президент Жо Байден бошқаруви бошланганидан бери 2,4 миллиард доллардан кўпроқни ва Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошланишидан буён 1,7 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган.