АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни назорат қилиш маркази яратди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдамни назорат қилиш маркази (ECCU) ташкил этилганини эълон қилди, у АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштиради ва оптималлаштиради.

Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштириш учун Германиянинг Штутгарт шаҳрида қўмондонлик ва назорат маркази ташкил этмоқда. Бу ҳақда журналистларга АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали вакили маълум қилди, дея хабар беради CNN.

EUCOM маркази Штутгартдаги АҚШнинг Европа қўмондонлиги штаб-квартирасида жойлашган бўлиб, америкалик ҳарбий генрал томонидан бошқарилади. Ушбу марказ халқаро донор марказлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Штутгартдаги назорат марказида АҚШ ва Натонинг бошқа 15 давлатидан келган ходимлар бор, деди расмий. Бошқарув маркази, шунингдек, Украинага ёрдам кўрсатувчи 40 дан ортиқ давлатдан ҳарбий юкларни бошқаради.

Аввалроқ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳар ойда бир marta йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди. Биринчи учрашув сешанба куни Германиянинг Рамштайн авиабазасида бўлиб ўтди.