Ақш Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Ўзбекистонга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун 410 минг долларга яқин қийматидаги 131 тонна озиқ-овқат ёрдами ўтказди.
АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу 13-йиллик озиқ-овқат ёрдами жўнатмасида сабзавот ва дуккакли экинларнинг тўйимли аралашмаси мавжуд бўлиб, улар микроэлементлар билан таъминлаш, кунлик калория ва оқсил миқдорини ошириш ҳамда сақлаш муддатини узайтириш учун махсус ишлаб чиқилган. Аралаш соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож уй хўжаликларига тарқатилади.
«Биргаликда биз бутун мамлакат бўйлаб муҳтожларга озиқ-овқат ёрдамининг 13-босқичини тарқатиш тугалланганини нишонлаймиз. Бу озиқ-овқат таъминоти Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизимини мустаҳкамлайди. У 100 га яқин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги 35 мингдан ортиқ кишини қамраб олади», — деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит ўз нутқида.
Ёрдам 98 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларига тарқатиш орқали мамлакатнинг 35 000 та энг заиф фуқароларига 6,6 миллион овқат билан таъминлайди. Булар, хусусан, кўп дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморларни узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларидир.
2010-йилдан бери USAIDнинг Озиқ-овқат маҳсулотларига кўмаклашиш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури Ўзбекистонга умумий қиймати 4 миллион доллардан ортиқ бўлган 1425 тонна озиқ-овқат ёрдами етказиб берди. Тақдим этилган озиқ-овқат ёрдами Американинг «Resource and Policy Exchange» нотижорат ташкилоти томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Sog’lom Avlod Uchun» нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда тарқатилади.
Ўзбекистонга юборилган янги гуманитар ёрдам АҚШнинг мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасига узоқ муддатли 122 миллион доллардан ортиқ сармоясини ва сўнгги 20 йил ичида жами 1 миллиард доллардан ортиқ ёрдамни тўлдиради.