«Afrosiyob» поезди қонга беланган ҳолда Тошкентга етиб келди

Тошкентга келган қонга беланган поезд ҳақида транспорт прокуратураси маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тепловози қонга бўялган «Afrosiyob» поезди суратлари пайдо бўлди. Фойдаланувчилар поезд Тошкент вокзалига шу кўринишда келганини маълум қилган.

Транспорт прокуратураси нима бўлганини тушунтирди. Яхшиямки, инсон қурбонлари йўқ: Самарқанд вилоятида тезюрар поезд эгасининг назоратисиз темир йўлларда ўтлаб кетаётган 18 бош қўй подани уриб юборди. Бу 11-ноябрь куни эрталаб соат 05:31 да, 765-сонли «Afrosiyob» йўловчи поезди Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётганда юз берди. Воқия Зирабулок ва Каттақўрғон темир йўл стансиялари оралиғидаги 3816-километрда содир бўлган.

Самарқанд вилояти ИИБ транспорт хавфсизлиги бошқармаси томонидан пода эгасининг шахси ва етказилган зарар миқдори аниқланиб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.