Айдар-Арнасой кўллар тизимининг давлат улуши ишончли бошқарувга ўтказилди

Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекциясидаги давлат улуши инвесторнинг ишончли бошқарувига ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 13-январдаги (ПҚ-84) қарорига асосан Арнасой сув омборида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий жорий этиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Айдар-Арнасой кўллар тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди, унда қуйидагилар назарда тутилган:

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий жорий этиш;
хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда Айдар-Арнасой кўллари тизимидаги шоʻр сувларда балиқ захирасини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
“Айдар-Арнасой кўл тизими дирекцияси” ДУКни камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 1000 та иш ўрни яратиш шарти билан қайта ташкил этилган ҳолда устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга ўтказиш ва балиқ заҳиралари 2025 йилгача ҳар йили 20 минг тонна балиқ овлаш.

Сўнгги йилларда Шардара сув омборидан чучук сув Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйилмаяпти. Сув сатҳининг пасайиб, таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқбўйидаги бази ҳудудлар 15–50 м га чекинди, 15–20 см гача тузлар қатлами ҳосил бўлди, сувнинг минераллашув даражаси кескин ошди. Декабр ойида сенаторлар ва Экология давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари экспертларънинг фикрича, Орол тақдири таҳдид остида турган экотизим муаммолари ҳақида гапирди.