Алишер Усмонов сотиб олиш учун эълон қилинган коронавирусга қарши эмлаш дозаларининг деярли ярми учун тўлайди.
Коронавирус пандемияси авж олган пайтда миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқи учун инфекцияга қарши вакцина сотиб олишга ваъда берди. Ҳозирда Ўзбекистонда эмлашнинг биринчи босқичи учун 1 миллион дозада вакцина буюрилган.
Хабарларга кўра, Усмонов томонидан ажратилган маблаг ҳисобига 500 минг дозани сотиб олиш мумкин. Ажратилган маблаг ъмиқдори ҳали эълон қилинмаган.
Қайд этилишича, Усмонов Наманган учун 50 минг дозали вактсина сўраган. Ушбу маълумотни мамлакат раҳбари Наманган вилояти халқ депутатлари сессияси пайтида эълон қилди.