Америка Украинага 1 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ажратади

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишга рухсат берди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳарбий ёрдам Украинанинг хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги муҳим эҳтиёжларини қондириш учун кўрсатилмоқда. У АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидан етказиб берилади.

Янги ҳарбий ёрдам пакетига қуйидагилар киради:

  • HIMARSучун қўшимча ўқ-дорилар;
  • 155 мм артиллерия учун 75 000 ўқ-дори;
  • 20 та қўшимча 120 мм миномёт тизимлари ва улар учун 20 000 та ўқ-дорилар;
  • NASAMS зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар;
  • 1000 Javelin ва юзлаб АТ4 танкга қарши тизимлар;
  • 50 та зирҳли тиббий транспорт воситалари;
  • Claymore пиёдаларга қарши ўқ-дорилар;
  • C-4 портловчи моддалар, портловчи ўқ-дорилар ва портловчи ускуналар;
  • Тиббий анжомлар, шу жумладан биринчи тиббий ёрдам тўпламлари, бинтлар, мониторлар ва бошқа жиҳозлар.

Аввалроқ АҚШ Украинага 1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети устида ишлаётгани хабар қилинганди.