Anonymous ТРК Россияга бузиб кирди

Anonymous хакерлар гуруҳи Бутун Россия давлат телерадиокомпаниясини бузиб кирган.

Бу ҳақда хакерларнинг 28-март, душанбага ўтар кечаси Twitter да эълон қилинган хабарида айтилади.

Қайд этилишича, хакерлар жамоаси компаниянинг 870 Гб ҳажмдаги маълумотларини оммага ошкор этиш ниятида.

«Anonymous боғланган NB65 хакерлар гуруҳи ВГТРК (Умумроссия давлат телерадиокомпанияси) га бузиб кирди. Сиздириш учун тайёрланаётган маълумотларнинг умумий ҳажми 870 Gb.ни ташкил этади. DDoSecrets уни яқин вақт ичида чиқаради», – дейилади твитда. .

Шуни таъкидлаш керакки, Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясининг асосий бойлиги «Россия-1» канали бўлиб, унинг ходимлари Олга Скабеева, Владимир Соловьёв, Евгений Папов каби машҳур рус тарғиботчиларидир.

Эслатиб ўтамиз, 24-март куни Anonymous нашри Россия Марказий банки маълумотлар базаси хакерлик ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эди. Икки кундан кейин хакерлар Россия Федерацияси Марказий банкининг 28 Гб ҳажмдаги маълумотларини жамоат мулкига қўйишди.