Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия нефтини истеъмол қилишни босқичма-босқич камайтиради ва уни импорт қилишни тўхтатишни талаб қилади
“Марказий Осиё давлатлари собиқ СССРнинг бошқа республикаларига қараганда коʻпроқ Россия таъсирига бо-лиқлигича қолмоқда. Москва билан алоқалар Россияга қарши биринчи санкциялар киритилгандан кейин Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ёмонлашишига олиб келди. Шу ҳафта Европа Иттифоқи Москвага қарши 6-санкция пакетини жорий этишга қарор қилди, бу нефт эмбаргосини назарда тутади ва Марказий Осиё мамлакатлари учун янги муаммоларга олиб келиши мумкин”, деб ёзади Ғарб сиёсий таҳлилчилари.
Иқтисодиёт соҳасидаги ғарб экспертларининг фикрича, Европа Иттифоқига нефт импортини чеклаш Россиянинг углеводороддан тушадиган даромадларини умумий энергия экспортининг ярмига камайиши демакдир. «Москванинг иқтисодий аҳволи, жумладан, ойига 10 миллиард долларга яқин турадиган Украинага қарши урушни янада оғирлаштиради», деб ёзади Ғарб ОАВлари.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия нефти истеъмолини босқичма-босқич камайтиради ва шу йил охиригача импортни тўхтатиши талаб этилади. Йуқотишларнинг ўрнини қоплаш учун Россия нефтнинг муқобил харидорларини қидиради, улар орасида Марказий Осиё давлатлари ҳам бор.
Москвага нисбатан жорий этилган санксияларнинг биринчи салбий оқибатлари Марказий Осиёда, Россия шакар экспортини, кейинроқ эса дон экинларини экспорт қилишни тақиқлаганидан сўнг ўзини намоён қила бошлади. Натижада айрим ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 20%га ошди. “Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон хусусий банкларга Ғарб санксияларини четлаб ўтишга ёрдам бериш учун Россия рублини долларга айлантириш бўйича кўрсатма берган. Валюта бозоридаги манипуляциялар зудлик билан сўмга таъсир қилди, унинг АҚШ долларига нисбатан нархи тушиб кетди”, – дейди Ғарб иқтисодчилари.
“Москва таъсирида қолган Марказий Осиё республикалари, жумладан, Ўзбекистон ҳам Россия нефти импортини оширишга мажбур бўлиши мумкин. Озиқ-овқат етказиб берувчиларни топиш зарурати билан бир қаторда, Украина ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш имконияти йуқлиги сабабли Марказий Осиё республикалари Россия нефтини сотиб олиш учун қўшимча миллионлаб доллар ажратишга мажбур бўлади.
Нисбатан яккаланиб қолган Москва ўзининг энг яқин қўшниларининг суверенитетини сезмайди ва улар Россия ҳукумати буйруғи билан ҳаракат қилишга мажбур, деб ҳисоблайди. Марказий Осиёни қўшимча сифатида қабул қилган Россия ўзига қўйилган санксиялар оқибатларини юмшатиш учун республикаларга озиқ-овқат ва энергия босимидан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, Россия ҳукумати Москванинг империалистик сиёсати натижасида минтақадаги республикаларнинг иқтисодий аҳволи ва янада ривожланиши қанчалик зарар кўриши билан қизиқмайди”, – дейди Ғарб экспертлари.