Ғарблик таҳлилчилар Қозоғистон президентининг хатти-ҳаракатларига изоҳ берди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев жамоатчиликка биринчи навбатда кучли дипломат сифатида танилган ва қозоғистонликлар орасида ишончлилик ҳиссини зўрға уйғотмаган. Аммо йил бошида Марказий Осиё республикасида рўй берган воқеалар ҳамма нарсани, жумладан, қозоғистонликларнинг ўз президенти ҳақидаги жамоатчилик фикрини ҳам ўзгартириб юборди. Бу даврда давлат раҳбари томонидан қабул қилинган қарорлар, албатта, оддий эмас эди.

Масалан, Токаевнинг ҳарбийларга ўлдириш учун ўт очиш буйруғи. Буни қабул қилиш ҳеч бўлмаганда қозоқ жамиятида салбий муносабатга эга бўлиш ва бунга Европарламент резолюциялари шаклида кўпроқ «бонуслар» қўшиш ва натижада ишончни йуқотиш дегани эди. Қанчалик парадоксал бўлиб кўринмасин, лекин маҳаллий ижтимоий гуруҳлар ва платформалардаги реакцияга қараганда, Токаев ўз нуфузини оширди. Давлат инқирозли вазиятда эди ва президентдан аниқ ва қатъий ҳаракатлар кутилган эди. Ҳа, президент томонидан қабул қилинган қарорлар қаттиқ эди, лекин айнан шу қарорлар туфайли Марказий Осиё давлати жаҳон сиёсатининг ташқи платформаларида ҳам, мамлакат ичида ҳам давлатлар хавфсизлигининг ҳақиқий кафолатига айланадиган президентга эга бўлди.

Вазият бундан кейин қандай ривожланишини ва жамоатчилик келажакда Токаевни қўллаб-қувватлашини ҳеч ким билмайди, аммо айни дамда Қозоғистонни мамлакатни бошқаришга тайёр бўлган жуда истиқболли президент бошқармоқда. Токаевдан улар нафақат мамлакат ичидаги ўзгаришларни, балки ташқи майдонда давлат ривожланишининг аниқ векторини ҳам кутмоқда.

Шу боис, айни дамда Токаев Қозоғистон ишончли ва барқарор давлат эканини, у билан ҳамкорлик қилиш ва муносабатларни ривожлантириш фойдали эканини намойиш этиш мақсадида турли мамлакатлар президентлари билан фаол учрашмоқда.

Шу тариқа, Владимир Путин Кремлда Қосим-Жомарт Тоқаев билан музокара ўтказди. Президентлар учун бу Қозоғистон Республикасидаги тартибсизликлардан кейинги биринчи шахсий учрашув бўлди. Сиёсатчилар Қозоғистондаги воқеаларни муҳокама қилишди, у ерда Путин Токаевга Россия КХШТ доирасида “Қозоғистонга елка берганини” яна бир бор эслатди. Шунингдек, давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ҳамкорлик ва ҳоказо мавзулар ҳам кўриб чиқилди. Қайд этиш жоизки, президентлар Пекиндаги Олимпиада очилиши пайтида ҳам яккама-якка гаплашиш имконига эга бўлган, бироқ негадир давлат раҳбарлари бундан фойдаланмаган.

Қозоғистон Республикаси раҳбари аввалроқ Россия Федерациясининг КХШТ орқали кўрсатилаётган ёрдами Марказий Осиё давлатини унинг “қарздори”га айлантирмаслигини айтган эди. Токаев Россия Федерацияси билан турли йуналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирганига қарамай, Қозоғистон ҳанузгача Ғарб давлатлари билан яқинлашишга, шунингдек, Марказий Осиё минтақасининг бошқа давлатлари билан интеграция жараёнларини кучайтиришга қаратилган ташқи сиёсатга содиқ қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Токаев Путин билан учрашишдан олдин Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашган. Си Цзинпин Хитой Қозоғистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Президенти Си Цзиньпин илгари сурган глобал ривожланиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

“Қозоғистон Республикаси президенти нафақат ички сиёсий масалаларда, балки ташқи майдонда ҳам қатъий қарорлар қабул қила олишига ишонч бор. Яъни, Марказий Осиё республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш ва жаҳон майдонида биринчи навбатда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш”, деб ёзади Ғарб сиёсатшунослари.