Арестович: Россия қўшинлари мудофаага ўтмоқда

Алексей Арестовичнинг айтишича, Россия Украина ҳудудида бор-йўғи икки йўналишда ҳужум уюштирмоқда.

Россия қўшинлари мудофаага ўтади, чунки улар энди ҳужум қила олмайди. Бу ҳақда Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Фейгин LIVE эфирида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, босқинчилар тепаликларда яшириниб, «махфий жойлар» излаб, ўзини ҳимоя қилишга уринмоқда.

Босқинчилар мудофаага ўтмайдиган ягона жой бу Изюм ва Луганск йўналишлари, деди Арестович.