АрМИ-2020: Ўзбекистон терма жамоаси россияликлар билан биринчи ўринни бўлишди

Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинларининг «Содиқ дўст» итлар билан ишлаш мусобақаси ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия жамоалари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Умумий очколар бўйича полигон эгалари ва ўзбекистонлик кинологлар жамоаси энг зўр бўлишди. Иккинчи ўринни Белорусия вакиллари, бронзани эса Жазоир ҳарбий хизматчилари эгаллашди.

«Ишончли дўст» интизоми бўйича мусобақалар беш босқичда ўтказилади:

Итлар биатлони – индивидуал пойга;

300 метрлик тўсиқларни хизмат итлари билан енгиб ўтиш;

Ҳимоя хизмати;

Итлар биатлон – эстафета пойгаси;

Аниқ мерган.

Умуман олганда бу йил олти жамоанинг вакиллари иштирок этишди: Россия, Белорусия, Ўзбекистон, Ветнам, Жазоир ва Исроил.