Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ноёб тош бино топилгани вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассисларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу бино VIII-IX асрлар даврига тегишли.
Топилган объект кузатув минораси эканлиги тахмин қилинади, лекин унинг зардуштийлик билан алоқаси ҳам бўлиши мумкин. Бинонинг меъморий услуби машҳур Муканна қалъасини эслатади.
Маданий мерос агентлиги вакиллари бино ҳақида маълумот беришди.
Минорани батафсил ўрганиб чиққанда сув тегирмони қолдиқлари ва турли металл буюмлар аниқланган.
Эҳтимол, бу бино ҳарбий истеҳком ёки саноат мақсадлари учун объект сифатида ишлатилган.
Айни пайтда топилган маданий мерос обектининг тарихий қийматини аниқлаш бўйича фаол изланишлар олиб борилмоқда.
Ушбу кашфиёт минтақанинг ўтмиши ва тарихини тушунишимизга муҳим ҳисса қўшиши мумкин.