Қашқадарёдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида Нехиа газ баллони портлаб кетди

2022-йил 21-август куни соат 12:00 да фуқаро Е.С.га тегишли тўхтаб турган Нехиа русумли автомашинада ўрнатилган метан баллони портлаб кетган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Жиддий шикастланган машина яроқсиз ҳолга келди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Isuzu автобусига ўрнатилган газ баллонининг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 15 киши тан жароҳати олган эди.