Австралия россиялик коррупционер амалдорларга қарши санкциялар жорий қилди

Австралия Магнитский иши билан боғлиқ бўлган 39 нафар Россия фуқаросига нисбатан санкциялар жорий қилмоқда.

Бу ҳақда Австралия ТИВ Марис Пейн маълум қилди.

Қайд этилишича, Австрия ҳукумати Sergey Магнитскийни ва қонун устуворлигини ҳимоя қилаётганларнинг барчасини ҳурмат қилиб, «у фош қилган коррупция учун жавобгар бўлган 14 нафар россиялик шахсга қарши» санкциялар жорий қилмоқда.

Санкциялар Магнитскийнинг ўлимига алоқадор 25 нафар россияликни ҳам нишонга олади.

Мақсадли молиявий санкцияларга активларни музлатиш ва саёҳатларни тақиқлаш киради.

Магнитский қонуни ўз номини 2009-йилда Россия қамоқхонасида вафот этган ва Россия расмийлари ва фуқароларининг солиқ тўловчилар пулларидан 260 million долларни ўзлаштирган молиявий фирибгарликларини фош этган адвокат Сергей Магнитский номидан олинган.