Австрия канслери Путинга қўнғироқ қилди: улар Украина ва газ таъминоти ҳақида гаплашдилар

Нехаммернинг сўзларига кўра, Россия президенти чоршанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида унга Москва табиий газ етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини ва Украина билан маҳбусларни алмашиш масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини айтган, деб ёзади Reuters.

Музокаралар якунлари бўйича Кремл маълумотларига кўра, «Россиянинг Австрияга табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш мажбурияти тасдиқланди».

Путин суҳбатда озиқ-овқат хавфсизлиги мавзуси ҳам муҳокама қилинганини айтди. Албатта, Россия президенти бу контекстда юзага келиши мумкин бўлган инқироз учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Аввалроқ Нехаммер ва Путин апрел ойида шахсан гаплашган эди. Шунда Австрия раҳбари «Путин урушда ғалаба қозонишига ишонади», деди.