БАА ҳукумати Украинага 100 миллион долларлик гуманитар ёрдам юборади

Бирлашган Араб Амирликлари Украинага 100 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда 22-октабр, шанбага ўтар кечаси чоп этилган БААнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

«Халқаро ҳамжамият тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш ва уларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун ўз ёрдамини кучайтириши керак. Шу мақсадда, шу ҳафта бошида БАА Украинага 100 миллион долларлик гуманитар ёрдам пакетини эълон қилди», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 17-октабр куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) раҳбари Мухаммад бин Зоид ан-Наҳён билан суҳбатлашган эди.