Байден Украина учун 40 миллиард доллар ажратди

АҚШ президенти Жо Байден 21-май, шанба куни Украинага 40 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Байденнинг имзоси учун ҳужжат у ташриф буюрган Жанубий Кореяга келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 19-май куни АҚШ Сенати Украинага рекорд даражадаги 40 миллиард долларлик фавқулодда ҳарбий ва гуманитар ёрдам пакетини ниҳоят маъқуллаган эди.

Маблағлар қуйидагича тақсимланади:

  • Ҳарбий тайёргарлик, жиҳозлар ва қурол-аслаҳа учун 6 миллиард доллар;
  • Америка қуроллари захираларини тўлдириш учун 8,7 миллиард доллар;
  • АҚШ Европа қўмондонлигига ёрдам бериш учун 3,9 миллиард доллар;
  • Украинадаги уруш натижасида юзага келган глобал озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш учун 5 миллиард доллар;
  • Киевга 9 миллиард долларга яқин иқтисодий ёрдам,
  • Украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун тахминан 900 миллион доллар.