Тошкентда Қурбон Ҳайит байрами муносабати билан бир қанча кўчаларда қатновлар тўхтатилади.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
9-июл куни соат 00:00 дан 07:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
«Хазрати Имом» масжиди яқинида – Қорасарой кўчаси А. Қодирий кўчаси билан Нурафшон шоҳ кўчаси оралиғида.
Чилонзор тумани:
«Новза» масжиди яқинида – Муқимий ва Байналмилал кўчалари оралиғидаги оралиқда «Бунёдкор» кўчаси;
«Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф» жоме масжиди яқинида – Сугаллиот кўчаси, Бунёдкор шоҳ кўчаси ва A.Tўқай кўчаси оралиғидаги оралиқда.
Шайхонтоҳур тумани:
«Хўжа Аламбардор» масжиди ёнида – Камолон кўчаси Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 6 йўл Каттабоғ оралиғида;
Шайх Зайниддин жоме масжиди ёнида, Кўкча дарбоза кўчаси Кучасининг Нурафшон шоҳ кўчаси билан Бешқайрағоч кўчаси оралиғидаги оралиқда.
Юнусобод тумани:
«Минор» масжиди ёнида – МКАД Ш.Рашидов шоҳ кўчаси билан Кўргазма кўчаси оралиғидаги оралиқда;
«Mirza Yusuf» масжиди яқинида – Боғишамол кўчаси А.Темур шоҳ кўчаси ва Бодомзор йўли кўчаси оралиғида.
Яккасарой тумани:
«Усмон бин Мазун» масжиди – МКАД яқинида Қушбеги ва Чупан ота кўчалари оралиғидаги оралиқда.
Яшнобод тумани:
«Ислом ота» масжиди яқинида – Фарғона йўли шоҳ кўчаси Толимаржон ва А.Фитрат кўчалари оралиғидаги оралиқда.