Беларуслик журналист ва блогерлар беларуслик сайёҳларни Ўзбекистон тарихи ва маданиятига жалб қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Ушбу тадбирлар кенг аудиторияни қамраб олишга ёрдам берадиган материалларни тайёрлаш ва видеоларни суратга олишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Беларуслик таниқли журналист ва блогерлар учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этилади.
Ушбу тур 2023-йил 20-27 апрел кунлари бўлиб ўтади ва Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкентни қамраб олади.
Ижтимоий тармоқлардаги пресс-тур иштирокчиларининг умумий аудиторияси 10 миллион кишидан ошади, шу боис Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва бой тарихий-маданий мероси ҳақида тайёрланган материаллар ва видеороликлар республикага янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилади.