Белгород вилояти ҳудудида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг объекти ёнмоқда

Белгород вилояти ҳудудида, гўёки Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги объектларидан бирида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Учта муниципалитет – Борисов ва Белгород туманлари ва Яковлевский шаҳар атрофи чегарасида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги объектларидан бирининг ҳудудида ёнғин содир бўлди», деб ёзган Гладков.

Кейинроқ у маҳаллий аҳоли орасида бир тан жарохати олган ҳақида маълумот борлигини айтди.

«Тан жарохати енгил, ҳаёт хавф остида эмас. Барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, менинг ўринбосарим Константин Полежаев ва туман раҳбари Олег Медведев ҳозир воқеа жойида ишламоқда», – деб ёзган губернатор. .

Бугун эрта тонгда гувоҳлар Россиянинг Белгород шаҳрида бир қатор портлашлар содир бўлганини хабар қилишди ва воқеа жойидан тутун кўтарилган суратлар ҳам интернетда тарқалмоқда.