БМТ Бош котиби Зеленский ва Путин билан учрашишни сўраган

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путиндан уни Киев ва Москвада қабул қилишни сўради. Бу ҳақда 20-апрел, чоршанба куни БМТ сайтида хабар берилди.

БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжжарикнинг сўзларига кўра, мактублар сешанба куни Нью-Йоркдаги БМТ миссияларига топширилган.

«Бош котиб ҳозирги катта хавф ва оқибатлар даврида Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича шошилинч чоралар кўриш, шунингдек, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда халқаро муносабатларда кўп қирралилик тамойили истиқболларини муҳокама қилишни исташини айтди. «, деди Дюжаррик.

БМТ Бош котиби арафасида Украинада тўрт кунлик – пайшанбадан Пасха якшанбасига қадар гуманитар пауза қилишга чақирди.